АсосийJamiyat

18 ёшли йигит бошқарувидаги Onix Labo машинаси билан тўқнашиб кетди

'18 ёшли йигит бошқарувидаги Onix Labo машинаси билан тўқнашиб кетди'ning rasmi

Ҳолат 27 май куни соат 15:20 ларда Андижон тумани “Чем” маҳалласи Андижон-Асака йўналишида содир бўлган. 

2006 йилда туғилган М.М. ўзининг Onix машинасини тегишли ҳужжатларсиз (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас) бошқариб бориши давомида тезлик меъёрига ҳамда оралиқ масофа сақлаш қоидаларига риоя қилмаган. 

Оқибатда рул бошқарувини йўқотиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган Labo нинг орқа қисмига бориб урилиши ортидан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Мазкур ЙТҲ оқибатида Labo ва Onix техник шикастланган, Labo нинг йўловчиси шаҳар шифохонасига мурожаат қилган.

    Бошқа янгиликлар