1

"Қўрққандим, шунинг учун яшириниб юрганман"

ЖИНОЯТ 28.05.2024, 18:14
"Қўрққандим, шунинг учун яшириниб юрганман"

Фарғонада фуқарога оғир тан жароҳати етказиб қочиб кетган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, унга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Ушбу шахсни қўлга олиш бўйича олиб борилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта шахслар ва машиналар кузатувга олинган. Натижада 2024 йил 24 май куни қидирувда бўлган 31 ёшли жиноятчининг шахси аниқланган ва қўлга олинган.

“2022 йил март ойида қидирувга берилганман. Қўрққандим, шунинг учун яшириниб юрганман”, дейди жиноятчи.

Вилоят ИИБ яна кимдир ушбу шахсдан жабрланган бўлса, тегишли органларга мурожаат қилишини сўраган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1