Синоптиклар июнь ойида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълум қилди.
Маълум қилинишича, бу йил ёз илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ҳарорат кундуз кунлари +28...+33° атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +38°гача бўлади.
Ойнинг биринчи беш кунлигида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +14...+19°, кундуз кунлари +28...+33°, жанубда ва чўл ҳудудларда +37°гача етади.
6-10 июнда айрим кунларда (1-2 кун) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат асосан кечалари +15...+20 даража, кундуз кунлари +33...+38 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +40 даражагача бўлади.






