1

Тошкентда автобус ва поезд ўртасида тўқнашув содир бўлди

ЖАМИЯТ 29.05.2024, 20:07
Тошкентда  автобус ва поезд ўртасида тўқнашув содир бўлди

Бугун, 29 май куни соат 15:50 ларда Тошкент шаҳар Сергели туманида тепловоз ва автобус ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳолатга изоҳ берди.

11-сонли йўналиш ҳайдовчи И.А. бошқарувидаги автобус Қумариқ кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда, тартибга солинмаган темирйўл кесишмасидан келаётган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли тепловоз билан ЙТҲга учради.  

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, автобус техник шикастланган. Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Ҳодиса юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳаракатлари натижаларига кўра, ҳайдовчи И.А. автобусни бошқариб келиб темирйўл кесишмасида тўхтаган ва бошқа транспорт воситалари билан бирга ҳаракатни бошлаб, темирйўл кесишмасидан ҳаракатланиб ўтаётган вақтида тепловоз автобуснинг орқа ўнг томон кузов қисмига келиб урилган.

Шунингдек, тепловоз тартибга солинмаган темирйўл кесишмасидан ҳаракатланиб ўтишидан аввал йўналиш бўйлаб транспорт воситаларини тўхтатиб турувчи темирйўл назоратчи ходими воқеа жойида бўлмагани сабабли транспорт воситаларини тўхтатиш чоралари кўрилмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1