АсосийJamiyat

Бола ўғрилари деб таништирилаётган фуқаролар Бухородан Самарқандга келган ишчилар экани маълум бўлди

'Бола ўғрилари деб таништирилаётган фуқаролар Бухородан Самарқандга келган ишчилар экани маълум бўлди'ning rasmi

Телеграм ижтимоий тармоғининг айрим гуруҳларида икки нафар фуқароларнинг расмлари билан “маҳаллаларда болаларни шулар ўғирлаб кетар экан” мазмунидаги хабарлар тарқатилмоқда.

Хабарларга Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати ойдинлик киритди.

Маълум бўлишича, суратдаги шахслар Бухоро вилоятдан Самарқандга қурилиш ишларида ишлаш учун келган бўлиб, улар билан Нуробод тумани ИИБда профилактик суҳбат ўтказилиб, жавоб берилган.

“Вилоятда бола ўғрилари билан боғлиқ тарқатилаётган барча хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Вилоятимиз ҳудудида бу каби бирорта ҳолат қайд этилмаган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан нотўғри маълумотлар тарқатмасликларини, шу каби хабарларга аниқлик киритиш учун ИИБ ахборот хизматига мурожаат қилишларини сўраймиз!” дейилади хабарда.


 

 

    Бошқа янгиликлар