АсосийДУНË

Суиқасдми ёки бахтсиз ҳодиса?

Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби мамлакат президенти Иброҳим Раисийнинг вертолёт ҳалокати бў...

Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби мамлакат президенти Иброҳим Раисийнинг вертолёт ҳалокати бўйича иккинчи тергов ҳисоботини тақдим этди. Бу ҳақда CNN TÜRK хабар берди.

Ҳисоботда айтилишича, бортида Эрон президенти Иброҳим Раисий ва бошқа амалдорлар бўлган вертолётнинг қўпорувчилик натижасида ҳалокатга учрагани ҳақидаги версия инкор этилди.

 Эрон Бош Штаби иккинчи марта вертолёт ҳалокати ҳақида дастлабки ҳисоботни эълон қилди.

Вертолёт ҳалокатидан 69 сония аввал алоқада ҳеч қандай фавқулодда ҳолат ҳақида хабар берилмагани аниқланди.

Эрон Бош штаби, саботаж ёки электрон уруш аралашувига доир далиллар аниқланмаганлигини эълон қилди.

"Вертолётнинг қисмларини текшириш натижаларига кўра, улар орасидаги масофа ва уларнинг тарқалиш усулига кўра, парвоз пайтида ёки бошқа бир пайтда бирор турдаги қўпорувчилик ҳаракатлари натижасида содир бўлган портлаш рўй бергани истисно қилинди. Вертолёт тоғ ёнбағрига тўқнашув натижасида ҳалокатга учраган", — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг вертолёти 19 май куни ҳалокатга учраган ҳамда унинг ёниб кетган қолдиқлари 20 май куни эрталаб Озарбайжон чегарасидан 30 км узоқликда жойлашган Эроннинг Тавил қишлоғи ёнидан топилган. Президент билан бирга вертолёт бортида амалдорлар делегацияси, шу жумладан, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ҳам бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлди.

Борт ҳалокатининг асосий версияси сифатида об-ҳаво шароити кўриб чиқилди, самолёт кучли туман пайтида кўздан йўқолган, унинг парчалари 10 соатдан ортиқ вақтдан сўнг 70 дан ортиқ қутқарув отрядлари томонидан қидириб топилган.

    Бошқа янгиликлар