АсосийJamiyat

Мурожаатчи нега Олий Суд раисининг қабулига киритилмади?

'Мурожаатчи нега Олий Суд раисининг қабулига киритилмади?'ning rasmi

Олий Суд раисини қабулига киролмаган аёл Президентга мурожаат қилди. Унинг айтишича, мурожаатлар бўлими бошлиғи ва Миллий Гвардия  ходими ноқонуний равишда унга тўсқинлик қилган, таҳдид ва тайзиқлар ўткизиб ҳақорат қилишган.

Олий суд Матбуот хизматининг таъкидлашича, мурожаатчи Г. Исламова турмуш ўртоғи С. Исламовга оид жиноят иши доирасида тараф эмас, унда шикоят қилиш ҳуқуқи мавжуд эмас. Негаки жиноят-процессуал қонунчилигига кўра маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, унинг вакили суд қарорлари устидан шикоят беришга ҳақли. Шу боис унинг мурожаатлари кўрмасдан қолдирилган.

- Ўз-ўзидан Г. Исламованинг Олий суд раисининг қабулига чақиртирилгани ҳам ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Видеолавҳалардаги важларнинг барчаси Г. Исламова томонидан ўйлаб топилган бўлиб, у турмуш ўртоғининг қариндошлари билан бир неча бор ижтимоий тармоқларда айнан шундай асоссиз видеомурожаатларни тарқатиб келган.  

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2020 йил 16 январдаги ажрими билан С. Исламовга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2018 йил 5 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.

Шунга кўра С. Исламов суд қарорларидан норози бўлган тақдирда, жиноят-процессуал қонунчиликда белгиланган тартибда, бевосита ўзи, унинг ҳимоячиси ёки қонуний вакили Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига Жиноят-процессуал кодексининг 516-моддаси талабларига мувофиқ тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, С. Исламов суд қарорларидан норози бўлиб шикоят йўллаган тақдирда, мазкур шикоятдаги имзоси у жазони ўтаётган муассаса маъмурияти томонидан тасдиқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштирилиб юборилиши лозим.

Г. Исламовага шу мазмунда муқаддам бир неча марта тушунтириш берилганлиги маълум қилинади, - дейлади расмий баёнотда.

 

    Бошқа янгиликлар