Жорий йилнинг 30 май куни маҳаллий вақт билан соат 07:32да Испаниянинг "World2Fly" авиакомпаниясининг бортида 187 нафар йўловчиси бўлган самолёти Мадрид-Урганч йўналиши бўйича илк чартер рейсини амалга ошириб Урганч халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақида "UZBEKISTAN AIRPORTS" хабар берди.
Мадрид — Урганч — Мадрид йўналиши бўйича чартер рейслар Airbus А330-300 самолётларида икки ҳафтада бир марта амалга оширилади. Эслатиб ўтамиз, 23 майдан бошлаб авиакомпания Мадрид-Тошкент-Мадрид йўналишида ҳам парвозларни бошлаган.Қайд этилишича, биринчи босқичда чартер рейслар июн ойи охиригача давом этади ва 2024 йил сентябрдан октябргача қайта тикланади.
"World2Fly" Испаниянинг йўловчи ташувчи авиакомпанияси бўлиб, 2020 йилда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Палма-де-Малёркада жойлашган.