АсосийJamiyat

Бухорода Жадидлар мероси давлат музейи очилади

'Бухорода Жадидлар мероси давлат музейи очилади'ning rasmi

"Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш тўғрисида"ги президент қарори имзоланди.

Қарорга мувофиқ, Бухоро шаҳридаги тарихий маскан – Хўжа Гулрез кўчаси 13-уй манзилида жойлашган Ҳовли Поён мажмуасида Жадидлар мероси давлат музейи ташкил этилади. 

Музей фаолиятининг асосий вазифалари жадидлик ҳаракатига оид мамлакатимиз ва хориждаги турли манбалар ва тарихий ҳужжатларни аниқлаш, тўплаш, сақлаш, ўрганиш, тиклаш, нусхалаш, эълон қилиш, улар асосида Музей фондини бойитиб бориш ва экспозицияларни яратиш, шунингдек, маданий-маърифий ва илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширишдан иборат бўлади.

Музейни сақлаш харажатлари – Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари, Музейнинг ўз даромадлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

Маданий мерос агентлигига “Миллий меросга менинг ҳиссам” умумхалқ акцияси доирасида аҳолидан жадидлик ҳаракатига оид тарихий материаллар, ашёлар, ноёб суратларнинг Музей учун харид қилиш юкланган.

 

    Бошқа янгиликлар