АсосийDunyo

Японияда кучли зилзила содир бўлди

'Японияда кучли зилзила содир бўлди'ning rasmi

Япониянинг Ишикава префектурасида 5,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.

Зилзила эпицентри Ното яримороли ҳудудида жойлашган бўлиб, манба 10 километр чуқурликда бўлган, деб хабар берди мамлакат миллий метеорология департаменти.

Ҳозирча қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами таҳдиди эълон қилинди, аммо силкинишдан бир неча дақиқа ўтгач, у бекор қилинди.

    Бошқа янгиликлар