Жорий йилнинг ўтган даврида Адлия органлари ва муассасалари ходимларининг ножўя хатти-ҳаракатлари юзасидан жами 117 та мурожаат ва хабарлар келиб тушган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.
Мазкур мурожаатлар ва хабарларни ўрганиб чиқиш натижасида 44 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, жумладан 9 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ва 35 нафар ходимга хайфсан ва жарима интизомий чоралари қўлланилган, шунингдек 112 нафар ходим билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.
Шунингдек, Наманган вилояти адлия бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигифаолиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид қонун ҳужжатларига риоя қилиниши бўйичакомплаенс текшируви ўтказилди. Текшириш натижасига кўра йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 27 нафар ходимга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилди. Шунингдек, ҳудудларда 20 дан ортиқ ўрганиш тадбирлари амалга оширилди. Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларга келгусида йўл қўймаслик борасида 110 нафар ходим билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Ҳудудий адлия органлари ва муассасаларигатанлов асосида вакант лавозимларга ҳужжаттопширган 1640 та номзодлар бўйича комплекс текширишлар ўтказилди.






