Фарғонада чўмилиш учун сув хавзасига тушган болалар чўкиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.
5 июнь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги фермер хужалиги ер майдонида жойлашган сунъий сув хавзасига чўмилиш учун тушган уч нафар вояга етмаган бола эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб, вафот этишган.
Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.






