Фарғона шаҳар марказида жойлашган болалар ва ўсмирлар боғи бир вақтлар яшил макондан иборат эди. Ўртада фаввора, музқаймоқхона, яна бир ерида ошхона бўлганди. Аммо тадбиркорни фикри бузилдими ёки унда янги ғоя пайдо бўлдими бу ерга кўп қаватли уйлар қуриш учун қурувчиларни ёллади. Иш бошлаган тадбиркор Президентимиз қарори билан белгилаб қўйилган, яъни дарахтларни кесиш мумкинмалигини ўқимаганди чоғи. Ўша вақтда ижтимоий тармоқ фаоллари бу ердаги қариб бир асрлик дарахтларга зарар етказилаётгани ҳақиди мақолалар билан чиқиш қилдилар. Ана шу вақтда қурилиш ишлари тўхталилганди. Дарахтлар асраб қолинганди.
Маълумотларга қараганда, Фарғона шаҳар ҳокимлигининг 2013 йилдаги 849-қарори асосида “Эксклюзив юнипар” МЧЖ болалар ва ўсмирлар боғини қуриш учун бу ер ажратиб берилганди.
Бу ерни қоғоздаги расмий раҳбарини излаб топилди. Шу ерда бўлганлар аввал Қўқон шаҳрида истиқомат қилган инсонга тегишли бўлгани, кейинчалик Самарқандлик тадбиркорга ўтгани, у ҳам кимгадир сотиб юборгани ҳақида маълумот беришди. Фарғона шаҳар солиқ инспекцияси берган маълумотига кўра Ҳусниддин Отабоевга тегишлилиги маълум бўлди. Тадбиркорнинг рақамини топилиб, сухбатлашилди.
Аммо бу ер Ҳусниддин Отабоевга тегишли эмас экан. Ундан сўнг Фарғона шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўрибосари билан боғланилди.
Аммо шаҳар ҳокимини қурилиш масалалари бўйича ўринбосари бу ер 100 фоиз ободонлаштириш департаментида эканлигини айтди.
Бу манзил чиқинди билан тўлган. Сабаби чиқинди қутилари ҳам мавжуд эмас. Тадбиркор томонидан қурилган айвончалар ҳам абгор аҳволга келиб қолган. Электр токи шитлари ҳам бузиб ташланган. Дарахтлар ҳам қуришни бошлаган. Ёзнинг жазирамасида бу дарахтларга сув қуйилмас экан қуриб қолиши аниқ.
Қачондир сув қуйилгандир бу ерга, аммо охирги бир ойи ичида эмас. Чунки дарахтларнинг барглари сарғайиб ерлар қуриб кетган. Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Фарғона вилояти бошқармаси бу дарахтларни асраб қолиш учун нега бор имкониятини ишга солмаяпти?
Фарғона шаҳар марказида жойлашган бу манзилдан наҳотки раҳбарлар ўтмаётган бўлса, сектор раҳбарининг назари тушмаётган бўлса? Президентимиз яшил маконларни кўпайтиришни бод-бод такрорлаётган бир вақтда кўп йиллик дарахтлар кўз ўнгимизда қуриб кетаверса. Кеча мақтаса, мақтанса арзигулик бўлган бу манзил бугун абгор холга келиб қолди. Ким жавобгар? Агар тадбиркорга бу манзил тегишли бўлса нега маъсуллар асрга тенг дарахтларни асраб қолиш ҳаракатида бўлмаяптилар? Саволларимиз кўп жавоб бергувчилар, ҳаракатга келгувчилар борми?






