АсосийJamiyat

Истанбул-Қарши-Истанбул йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада бир марта, пайшанба кунлари амалга оширилади

'Истанбул-Қарши-Истанбул йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада бир марта, пайшанба кунлари амалга оширилади'ning rasmi

"Шарқ Қанот" авиакомпанияси Қарши шаҳридан Истанбул шаҳрига йўловчи рейсларни амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар қилди.

Янги рейслар Қарши ва Истанбул шаҳарлари ўртасидаги саёҳатни анча қулайлаштиради. Шу боис, Туркиянинг Истанбул шаҳридан учган самолёт Қарши шаҳридаги халқаро аэропортда тантанали кутиб олинди.

Айтиш ўринлики, мазкур рейс Қарши аэропортидан МДҲ мамлакатларидан бошқа хорижий давлатларга амалга оширилган биринчи мунтазам авиақатновнинг илк рейси сифатида тарихда қоладиган бўлди.

Бундан буён “Қанот Шарқ” Истанбул-Қарши-Истанбул йўналиши бўйича ҳафтада бир марта, пайшанба кунлари Аирбус А321 нео самолётларида парвозларни амалга оширади.

 

 

    Бошқа янгиликлар