“Оҳангарон қувур металлургия заводи” корхонасида вилоятда фаолият юритилаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашувда, Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбари Кахрамон Умаров бошчилигида бир гуруҳ божхона ходимлари билан тадбиркорлар, экспортёр ва қайта ишлаш корхона раҳбарлари учун очиқ мулоқот ташкил этилиб, Савдо-саноат палатаси ва Солиқ бошқармаси масъул ходимлари ҳам иштирок этишмоқда.
Учрашувнинг асосий мақсади, мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун божхона соҳасида яратилаётган енгилликлар, қулайликлар, хусусан “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими, “Экспорт уч қадам” тизимининг афзалликлар тўғрисида хабардор этиш, муаммоларни эса жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Рақамларга кўра:
жорий йилнинг 5 ойи давомида
- 35 та ташкилот томонидан 611 партиядаги,
- оғирлиги 155,53 минг тонна, қиймати 81,56 млн АҚШ долларига тенг бўлган товарлар “қайта ишлаш режимига” расмийлаштирилган бўлиб,
-2 768 партиядаги, оғирлиги 112,72 минг тонна, 140,47 млн АҚШ долларига тенг бўлган товарлар қайта ишлашдан сўнг экспортга олиб чиқилган.
“Экспорт уч қадамда” лойиҳаси ишга тушгандан сўнг бугунги кунга қадар Тошкент вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги чегара божхона постларида “Экспорт уч қадамда” тизими орқали 155 та декларациялар расмийлаштирилган бўлиб, ушбу декларацияларни расмийлаштириш учун ўртача 15-20 дақиқа вақт сарфланган.
Корхона мутасаддилари билан ўтказилган суҳбат давомида тадбиркорларнинг соҳага оид таклиф ва фикрлари, уларнинг мавжуд муаммолари ўрганилди.






