АсосийJamiyat

Қурбон ҳайити байрами куни Ўзбекистонда ҳарорат 35-38 даража атрофида бўлади

'Қурбон ҳайити байрами куни Ўзбекистонда ҳарорат 35-38 даража атрофида бўлади'ning rasmi

Ўзгидромет дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Маълум қилинишича, бугун ва эртага Ўзбекитон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Республика ҳудудининг катта қисмида 32-35о атрофида бўлган жуда қулай ҳаво ҳарорати кузатилади. Фақат республиканинг шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида кундуз кунлари ҳаво 37-39о гача исийди.

16-18 июнь - Қурбон хайити байрами кунларида республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ҳудуднинг катта қисмида 36-39о гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-41о гача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 17-18 июн кунлари кечга томон баъзи жойларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шарқий йўналишдаги шамол 9-14 м/с тезликда эсади, 18 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чаг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтимизда: 14-15 июнда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 32-35 даража бўлади. 

16-18 июнь кунлари ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 35-38обўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

    Бошқа янгиликлар