2024 йилда Ўзбекистоннинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги энг йирик ICTWEEK UZBEKISTAN ҳафталиги 17-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар қилмоқда.
20 йилдан буён ўтказилаётган ҳафталик IT сервислар, Start-up’лар, аутсоурcинг ва инвестиция учун энг йирик майдон бўлиб, унда венчур дастурлар, аутсорсинг ва БПО, электрон тижорат, сунъий интеллект, IT ечим провайдерлари, рақамлаштириш ва давлат хизматлари, IT инвестиция имкониятлари, давлат-хусусий шериклик, АКТ соҳасида гендер тенглиги, таълим, АКТ соҳасида бизнес ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби мавзуларда 10 та йирик форум ва саммитлар ўтказилиши режалаштирилган.
Ҳафталик доирасида ўтадиган ICT Expo кўргазмасида йирик хорижий ва экспортга йўналтирилган маҳаллий IT-компаниялар, FinТеch, Ўйин ва робототехника саноати, Телекоммуникация соҳаси вакиллари, таълим компаниялари, электроника, дастурий таъминот ва техник хизматлар ва бошқа кўплаб компаниялар билан мулоқотлар бўлиб ўтади.
Жорий йилда ҳафталикда кутилаётган ташрифчилар сони 20 000 дан ортиқ бўлиб, учрашивлар Б2Б, Б2C, Б2Г, Г2C форматида бўлиб ўтади.