АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари Сўқоқ ва Чимёнга борувчи йўлларда бир томонлама ҳаракат ташкил этилади

'Дам олиш кунлари Сўқоқ ва Чимёнга борувчи йўлларда бир томонлама ҳаракат ташкил этилади'ning rasmi

Тошкент вилояти Паркент тумани Сўқоқ ва Қизилтоғ қишлоқларига, шунингдек, Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғига ташриф буюрувчилар кўпайиши муносабати билан 4Р15 йўлининг бир қисмида ва 4Р6 йўлида ҳаракат бир томонлама ташкил этилади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматидея хабар қилди.

Қайд этилишича, тирбандликларни олдини олиш мақсадида 16−17−18 июнь кунлари 4Р15 Қизилтоғ шаҳри — Паркент шаҳар — Янгибозор қишлоғи автомобиль йўлининг 44- ва 48-километр оралиқларида транспорт воситаларининг ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.

Ушбу ўзгаришда Сўқoқ дам олиш масканига борган ҳайдовчилар учун ушбу йўлнинг 48 километрида Паркент шаҳрига автомобиль ҳаракати тўлиқ чекланади ва Тошкент шаҳрига 4Р16 Барданкўл қишлоғи — Жумабозор қишлоғи — Қизилтоғ шаҳри автомобиль йўли орқали қайтишлари мумкин бўлади.

Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчи ҳайдовчилар эса 4Р6 Тошкент — Чирчиқ — Чимён автомобиль йўлининг 57-километридан бошлаб мазкур йўлнинг 92 километригача, яъни 4Р10 автомобиль йўли билан туташган жойгача транспорт воситаларининг ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар