АсосийJamiyat
14.06.2024 19:05
1174

Президентлар пойтахтдаги Технопарк фаолияти билан танишдилар

'Президентлар пойтахтдаги Технопарк фаолияти билан танишдилар'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрдилар.

Олий мартабали меҳмонга Технопарк корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар, жумладан, Жанубий Кореянинг «Samsung Electronics» компанияси технологияси асосида тайёрланаётган техника намуналари намойиш этилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган саноат мажмуасида умумий қиймати 365 миллион доллар бўлган 16 та ишлаб чиқариш қуввати жойлашган. Бу йил логистика маркази иш бошлайди.

Маҳсулотлар хорижий брендлар остида ва уларнинг назоратида ишлаб чиқарилади, ички ва ташқи бозорларда катта талабга эга. Улар 10 та давлатга экспорт қилинмоқда.

Президентлар икки мамлакат етакчи корхоналари кооперациясини кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш, илғор технологиялар ва инновацияларни трансфер қилиш муҳимлигини таъкидладилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар