1

Тошкентда жорий йилда содир бўлган автоҳалокатлар сони маълум қилинди

ЖАМИЯТ 15.06.2024, 10:06
Тошкентда жорий йилда  содир бўлган автоҳалокатлар сони маълум қилинди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Азиз Тошпўлатов раислигида ИИББ ЙҲХБ томонидан 2024 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 5 ойи давомида Тошкент шаҳрида 393 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган бўлиб, уларда 29 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 364 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган. ЙТҲнинг 240 таси пиёдалар иштирокида содир этилган. 

ЙТҲ сабаблари таҳлили қилинганда, ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларга риоя қилмаслиги, пиёдаларнинг белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтиши натижасида содир этилганлиги 99 фоиз ҳолатларда қайд этилган.  

Пойтахт ИИББ бошлиғи ЙТҲни олдини олиш мақсадида ҳар бир авария ўчоқларини таҳлил қилиш, таҳлил асосида зарурий чора-тадбирларни белгилаш, ҳайдовчилар ва пиёдалар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича профилактик тарғибот чораларини янада кучайтириш кераклигини таъкидлади.

Учрашувда шунингдек, Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш  бўлими фаолиятига тўхталиб, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш ҳамда ходимлар ўртасида коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида “Юнусобод”, “Чилонзор”, “Узбум-Миробод”, “Файзобод” рўйхатлаш бўлинмаларида 3 босқичли янги электрон тизим жорий этилганлигига алоҳида тўхталди. Бунда, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ барча жараёнлар электрон қурилмалар ва Ягона электрон тизим орқали амалга оширилиши назарда тутилганлиги, бироқ айрим ҳолларда ходимлар томонидан бу тизимдан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги танқид қилинди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1