АсосийJamiyat
1194

Сурхондарёдаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлди

'Сурхондарёдаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Сурхондарёда дўконларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Денов туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

Хабар берилишича, 14 июнь куни соат 23:08 да Денов тумани Намозгоҳ маҳалласида жойлашган “Денов барака яшил олами” МЧЖ ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлган ва бир қаторда жойлашган 5 та савдо дўконларининг 100 квадрат метр майдонидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ёнғиндан зарарланган.

Воқеа жойига Денов, Шўрчи, Олтинсой ва Сариосиё туманлари ФВБларининг 8 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 23:16 да етиб бориб, ёнғин соат 23:25 да қуршаб олинган ва соат 01:10 да батамом ўчирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар