АсосийJamiyat

"Ўзэнергосотиш" компаниясига янги раис тайинланди

'"Ўзэнергосотиш" компаниясига янги раис тайинланди'ning rasmi

Жаҳонгир Обиджонов "Ўзэнергосотиш" компанияси бошқаруви раиси этиб тайинланди. Компания электр энергиясини марказлаштирилган ҳолда харид қилиш ва сотиш бўйича масъул бўлади, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати. 

Жаҳонгир Обиджонов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2006 йилда президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 

2004-2007 йилларда Ўзбекистон Марказий банкида турли лавозимларда ишлаган. 2007-2017 йилларда «Ўзсаноатқурилишбанк» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари бўлган. 2017-2019 йилларда «Ўзбекэнерго» бошқаруви раисининг ўринбосари, шунингдек, бошқарув раиси вазифасини бажарувчи сифатида ишлаган. У 2020-2022 йилларда «Ҳудудий электр тармоқлари» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари бўлган. 

2024 йилда Anglia Rusking University (Британия)да магистратурани (MBA) тамомлаган. 

    Бошқа янгиликлар