АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда ўнлаб боғча болаларини олиб кетаётган Nexia автоҳалокатга учради

'Қорақалпоғистонда ўнлаб боғча болаларини олиб кетаётган Nexia автоҳалокатга учради'ning rasmi

Тармоқларда хусусий боғча тарбияланувчиларининг 10 нафарга яқини ЙТҲга учрагани айтилган видео тарқалди. Қорақалпоғистон ИИВ ва Беруний тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 19 июнь куни соат 09:55 да туманнинг Шаббоз ОФЙда яшовчи С.Г. (1991 йил туғилган) ўз бошқарувидаги Nexia 3 машинасида кетаётганда Қурувчилар кўчасида йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Воқеа туфайли 2 нафар вояга етмаган бола жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат этган ва тиббий ёрдам кўрсатилган, дейилади хабарда.

Республика ИИВга кўра, йўл четида турган Gentra автомашинаси Nexia олдига чиқиб юбориши оқибатида мазкур ҳодиса содир бўлган.

Жароҳат олганлардан бири 6 ёшда, иккинчиси 3 ёшда. Уларнинг соғлиғи жойида, деб қўшимча қилган вазирлик ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари бошланганини билдирди.

    Бошқа янгиликлар