АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида ИИБ ходимлари томонидан калтакланган фуқаро вафот этгани айтилди

'Тошкент вилоятида ИИБ ходимлари томонидан калтакланган фуқаро вафот этгани айтилди'ning rasmi

19 июнь куни Бекобод шаҳар ЖИБ судида суд қарорига эътироз билдириб, тартибсизлик қилгани учун ИИБ ходимлари томонидан фуқаролар ака-ука Дилмурод Юсупвалиев ҳамда Дилшод Юсупвалиев ИИБ биносига мажбурий олиб кетилган. Сўнгра ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида 1981 йилда туғилган  фуқаро Дилмурод Юсупвалиев тан жароҳатлари сабабли вафот этган. Бу ҳақда собиқ депутат Расул Кушербаев хабар берди. 

 Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Бобур Туляганов ҳодиса бўйича расмий ахборот берди.  

Унга кўра, Бекобод шаҳар Жиноят ишлари бўйича судига ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми "е,к,л" бандлари билан айбланувчи 33 ёшли фуқаро Х.Ю.га нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқишлик учун юборилган.

Жорий йилнинг 19 июнь куни Бекобод шаҳар суди томонидан мазкур жиноят ишини кўриш жараёнида, айбланувчи Х.Ю.нинг акалари 1981 й.т. Д.Ю. ва 1978 й.т. Д.Ю.лар укасига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангандан норози бўлиб, суд залида жанжал кўтаришгани оқибатида жамоат тартиби бузилиши юзага келган.  

Мазкур ҳолатда жамоат тартибини тиклаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида суд залига ҳудудий ички ишлар бўлими ходимлари чақиртирилган.  

Чақирувга асосан етиб келган уч нафар ИИБ профилактика инспекторлари томонидан жанжал бартараф қилиниб, ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида воқеа иштирокчилари шаҳар ИИБ биносига олиб борилган.  

ИИБ биносига кириш йўлагида, фуқаролардан бири 1981 й.т. Д.Ю. соғлиги ёмонлашиб ҳушини йўқотган.

Ходимлар фуқарони хизмат автомашинасида шаҳар шифохонасига олиб борганлар. Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилган вақтида Д.Ю. вафот этганлиги аниқланган.

Ҳозирда фуқаронинг ўлими сабабларига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланланган. Ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олиниб, суруштирув ишлари олиб борилмоқда. СТЭ хулосасига кўра қўшимча ахборот берилади.

 

    Бошқа янгиликлар