АсосийJamiyat
1281

ИИБ биносига олиб кетилган шахснинг ўлими ҳолати ўрганилмоқда — Омбудсман

'ИИБ биносига олиб кетилган шахснинг ўлими ҳолати ўрганилмоқда — Омбудсман'ning rasmi

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган ИИБ биносига мажбурий олиб кетилган ака-ука Дилмурод ва Дилшод Юсупвалиевларга нисбатан куч ишлатилганлиги ҳолати ўрганилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ расмий муносабатида марҳумнинг ИИБ биносига кириш йўлагида соғлиги ёмонлашиб ҳушини йўқотгани, у шаҳар шифохонасига олиб борилгани ва кўрикдан ўтказилган вақтида вафот этганлиги қайд этилган.

Ҳозирда фуқаронинг ўлими сабабларига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланланган.

Ҳолат Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили марҳумнинг оила аъзолари билан учрашиб, таьзия билдирди. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига  Омбудсманнинг назорат хати юборилди.

Омбудсман ушбу ҳолатни қонун талаблари доирасида кўриб чиқилиши, воқеанинг барча жиҳатларини очиқ ва адолатли суриштирувини таъминлашни сўрайди.


 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар