Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциациясининг Самарқанд вилояти бўлими суд бошқарувчиси Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан Самарқанд туманидаги хўжалик моллари савдоси билан шуғулланувчи оилавий корхонани тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланади.
У корхона фаолиятини текшириш давомида, амалдаги қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда 1 млрд. 916 млн. сўм пул маблағи бошқа шахсларга молиявий ёрдам сифатида ўтказиб юборилганлиги ҳолатини аниқлайди ва ушбу пул маблағи қайтарилмасдан корхонани банкрот деб эьлон қилиш масаласини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, суд бошқарувчиси сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.