АсосийJamiyat

Рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот фаолияти ташкил этилади

'Рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот фаолияти ташкил этилади'ning rasmi

“Рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-229-сон, 21.06.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 Қарорга кўра, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига (Академия) қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди, жумладан:

  • рақамли криминалистика соҳасида инновацион тадқиқотлар олиб бориш, катта ҳажмдаги маълумотлар (“Big Data”),сунъий интеллект ва бошқа илғор технологияларни таҳлил қилиб, амалиётга жорий этиш;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жиноятларнинг рақамли изларини аниқлаш, олиб қўйиш, сақлаш ва тадқиқ қилиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларини ўтказишда рақамли криминалистика жиҳатидан амалий ёрдам бериш;
  • рақамли экспертизанинг замонавий технологиялари ва воситаларини жорий этиш.

 Академиянинг Рақамли криминалистика илмий-услубий маркази негизида Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти (Институт) ташкил этилади.

2024 йил 1 августдан Институтга рақамли криминалистика бўйича суд экспертизалари ва тадқиқотларни ўтказиш ҳуқуқи берилади.

 Институт суд-экспертлик фаолияти қамровини кенгайтириш мақсадида 2024 йил якунигача катта ҳажмдаги маълумотлар(“Big Data”) экспертизаси ўтказилишини йўлга қўйади.

“Рақамли далиллар ягона реестри” идоралараро автоматлаштирилган тизимининг синов версияси 2025 йил 1 мартгача, 2025 йил 1 августгача тўлиқ версияси жорий этилади.

    Бошқа янгиликлар