АсосийJamiyat

Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди

'Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди'ning rasmi

Бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг 53-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди

Муҳокама якунида Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига асосан:

 Музаффар Зафарович Кукиевни беш йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяси лавозимига;

 Худойқул Тожиевич Азизов, Аскаржон Бойисович Гафуров ва Аҳрорхон Муминович Хашимхоновни беш йиллик муддатга Судьялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси лавозимига сайлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг  ўн бир нафар аьзоси ўз фаолиятини доимий асосда, етти нафари жамоатчилик асосида амалга оширади.

Судьялар олий кенгашининг барча аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати томонидан беш йил муддатга сайланади.

 

    Бошқа янгиликлар