1

Ўзбекистонга 5 ойда қанча турист келгани маълум қилинди

ЖАМИЯТ 22.06.2024, 15:35
Ўзбекистонга 5 ойда қанча турист келгани маълум қилинди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида 2,8 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган. 

 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 248,2 минг нафарга ёки 9,6 % га ошган.

 2024 йилнинг 5 ойида Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

Тожикистон – 871,5 минг нафар;

Қирғиз Республикаси – 857 минг нафар;

Қозоғистон – 498,2 минг нафар;

Россия – 289,6 минг нафар;

Туркманистон – 53,8 минг нафар;

Туркия – 42,1 минг нафар;

Ҳиндистон – 23,2 минг нафар;

Хитой – 22,8 минг нафар;

Италия – 15,3 минг нафар;

Жанубий Корея – 15,1 минг нафар;

Бошқа давлатлар – 148,7 минг нафар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1