АсосийJinoyat
1080

Тошкентда бир гуруҳ йигитлар ўртасида жанжал акс этган видео тарқалди

'Тошкентда бир гуруҳ йигитлар ўртасида жанжал акс этган видео тарқалди'ning rasmi

Тошкентда бир гуруҳ йигитлар бошқа бир болани мажбуран машинага солишга уринаётгани акс этган видео тарқалганди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

24 июнь куни тахминан соат 23:50 ларда Чилонзор тумани “Халқлар дўстлиги” метроси олдида фуқаролар 2002 йилда туғилган А.У. ва унинг танишлари — 2002 йилда туғилган Х.О. ва М.А., 2004 йилда туғилган С.Т. ва бошқалар ўзаро келишмовчилик сабабли оғзаки тортишиб қолган.

Сўнг А.У.ни ўзларига тегишли Matiz автомашинасига ўтказаётган вақтида ИИО ППХ ходимлари келаётганини кўриб, ушбу фуқаролар қочиб кетган.

Қайд этилишича, ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва пичоқ билан таҳдид қилинмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ҳуқуқбузарлардан уч нафари ушланган, қолганларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар