“Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарорга мувофиқ, 2024/2025 ўқув йилидан:
- умумий ўрта таълим муассасаларида “Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти” мавзусида тарбия ҳафталиклари ўтказилади;
- ота-оналарнинг фарзанд тарбияси борасидаги билимини оширишга қаратилган “Намунали ота-оналар мактаби” лойиҳаси амалга оширилади.
2024 йил 1 декабргача:
- ўқувчиларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет”ни шакллантиришда “мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлиги занжирини яратиш бўйича илмий асосланган ўқув ва оммабоп услубий тавсиялар ишлаб чиқилади;
- ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига оид дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган халқчил тилдаги адабиётлар яратилади.
2024 йил декабрь ойида “Тарбия – шахс маданий-маънавий камолотининг мезони” мавзусида халқаро форум ўтказилади.
2025 йил якунигача ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар учун ёшлар тарбиясига оид рақамли контентларни жойлаштириш мақсадида “milliytarbiya.uz” электрон платформаси ва унинг мобиль версияси ишлаб чиқилади.