2024/2025-ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги М.C.Восиқова номидаги ҳамда Наманган ва Самарқанд вилоят академик лицейларига умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари томонидан https://litsey.uzbmb.uz портали орқали ҳужжатларни онлайн топшириш давом этмоқда.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- Ариза;
- Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, паспорт ёки ID карта нусхаси);
- 3.5x4.5 ўлчамдаги рангли расм (оқ фонда).
Ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 10 июлга қадар (шу куни ҳам соат 24:00 га қадар) давом этади.
Айни пайтда абитуриентларни қизиқтирган саволларига тезкор жавоб бериш мақсадида "Call-center" ташкил этилган.
Мурожаатлар учун:
- М.C.Восиқова номидаги академик лицей +99871 241-72-44;
- Наманган вилоят академик лицейи +998 69 233-07-20;
- Самарқанд вилоят академик лицейи +998 66 240-94-15.