Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу кодексда кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.
Бироқ, ходимларнинг иш ҳақларини нотўғри ҳисоблаш, оғир меҳнат шароитларини инобатга олмаслик ёки иш ҳақларини ўз вақтида бермаслик ҳолатлари ҳамон учраб турибди.
Ҳуқуқлари бузилган ходимлар иш ҳақларини суд тартибида ундиришга мажбур бўлишмоқда. Айрим ҳолларда эса, бу иш узоқ муддат давом этмоқда.
Бюро органлари иш юритувидаги иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги суд қарорлари ижросини таъминлаш доимий назорат олинган бўлиб, бу борада муайян ишлар қилинмоқда.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг қарорларига асосан қарздор “Shofirkonmaxsussuvpudrat” МЧЖдан ундирувчи 49 нафар ишчи ходимлар фойдасига иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Шофиркон бўлими иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Бўлим ходимлари томонидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамиятдан жами 343,1 млн. сўм миқдоридаги маблағ ундирилиб, 49 нафар ишчи-ходимларининг банк пластик карталарига кўчириб берилди ва ижро ишлари амалда тамомланди.






