Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 июндаги ПҚ-294 сонли “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланиши билан матбуот ва оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳам кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди.
Парламент томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига ахборот соҳасини янада демократлаштириш ва ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича фаол иш олиб борилаётгани айниқса эътиборлидир.
Ҳеч шубҳасиз, оммавий ахборот воситалари соҳасида амалга оширилаётган ана шундай ишларнинг барчаси Ўзбекистон журналистикасининг жаҳон ахборот майдонида муносиб ўрин эгаллаши учун мустаҳкам пойдевор яратади.
Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, darakchi.uz Сизларни қутлуғ ва шарафли касб байрамингиз — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайди. Барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик, ижодий муваффақият тилаймиз!






