АсосийSiyosat
2760

БМТ Бош котиби Ўзбекистонга келади

'БМТ Бош котиби Ўзбекистонга келади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш 30 июнь - 1 июль кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Олий мартабали меҳмоннинг ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Кун тартибидан Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг институтлари билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек, глобал сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ўрин олган. Мамлакатимизда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Ташриф давомида БМТ Бош котиби қатор саноат ва ижтимоий соҳа объектларини ҳам бориб кўради, икки томонлама учрашув ва тадбирлар ўтказади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар