1

Ўзбекистондаги оммавий тадбирларда озиқ-овқат, буюмларни бепул тарқатиш тақиқланди

ЖАМИЯТ 30.06.2024, 22:10
Ўзбекистондаги оммавий тадбирларда озиқ-овқат, буюмларни бепул тарқатиш тақиқланди

Ўзбекистонда ўтказиладиган оммавий тадбирларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзон нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланди. Бу ҳақда 2024 йил 29 июндан кучга кирган Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгилаб қўйилган.

Ўзбекистонда ўтказиладиган оммавий тадбирларга фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулот ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланди.

Бу ҳақда “Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларни кучайтириш тўғрисида”ги ҳукумат қарорида белгиланди. Мазкур қарор 2024 йил 29 июнь кунидан кучга кирди.

Қарорга кўра, Миллий гврадия ва ИИВ тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорда белгинаётган талабга оммавий тадбир ташкилотчилари ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти томонидан сўзсиз риоя қилиниши устидан назоратни кучайтиради.

ИИВ ва Миллий гвардия бир ой муддатда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мослаштиради. Қарор ижросини таъминлаш Ички ишлар вазири ва Миллий гвардия қўмондони зиммасига юклатилмоқда.

Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари бузилишига йўл қўйган ташкилотчилар ва уни ўтказган объект маъмурияти МЖтКда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1