1

1 млрд 200 млн сўмлик сохта пуллар ёндириб ташлаш йўли билан йўқ қилинди

ЖАМИЯТ 01.07.2024, 11:30
1 млрд 200 млн сўмлик сохта пуллар ёндириб ташлаш йўли билан йўқ қилинди

Навоий шаҳри атрофидаги ҳудудда 1 млрд 200 млн сўмлик сохта пуллар ёндириб ташлаш йўли билан йўқ қилинди. Бу ҳақда Навоий вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Шунингдек, 13 минг 600 қути тамаки маҳсулотлари, 30 дона электрон сигарет, 126 миллион сўмлик тиббий воситалар ҳам ёқиб юборилган.

Юқоридаги маҳсулотлар тезкор тадбирлар давомида ноқонуний фаолиятдан олиб қўйилган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, четдан ноқонуний олиб кирилган, ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган тамаки маҳсулотлари ва тиббиёт воситалари суд қарорига асосан тегишли тартибда йўқ қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1