1

Ислом Каримов ҳамда Садриддин Айний кўчаларида қурилаётган кўп қаватли уйларни сотиб олиш учун шартнома имзолаган фуқаролардан мурожаат қилишлари сўралмоқда

ЖАМИЯТ 01.07.2024, 11:43
Ислом Каримов ҳамда Садриддин Айний кўчаларида қурилаётган кўп қаватли уйларни сотиб олиш учун шартнома имзолаган фуқаролардан мурожаат қилишлари сўралмоқда

Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан “ҲУМО АЗИЯ” МЧЖ раҳбари Жамшид Каримов томонидан қурилаётган кўп қаватли уйларда содир этилган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 229-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Айбланувчи Жамшид Каримов томонидан Бухоро шаҳрининг Ислом Каримов ҳамда Садриддин Айний кўчаларида қурилаётган кўп қаватли уйларни сотиб олиш учун шартнома имзолаган ва тергов органи томонидан бугунги кунга қадар тегишли тартибда жабрланувчи сифатида эътироф этилмаган фуқаролар, зудлик билан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига ёки қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралмоқда.

(65) 222-59-00, (91) 244-40-40, (91) 401-07-02


 


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1