АсосийJamiyat

Бугундан касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди

'Бугундан касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди'ning rasmi

Умумий ўрта таълим мактабларининг 2024 йил 9-синф битирувчилари касб-ҳунар мактабларига бугундан, 1 июлдан, my.edu.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ушбу рўйхатга олиш жараёни 20 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн тарзда давом этади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, бу битирувчилар 100 дан ортиқ касблардан бирини эгаллашлари учун имкониятдир.

Рўйхатдан ўтиш учун платформага (my.edu.uz) туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID карта маълумотлари ва 3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.

Бугунги кунда республикамизда 332 та касб-ҳунар мактаблари фаолият кўрсатмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.

    Бошқа янгиликлар