1

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолатга ойдинлик киритилди

ЖАМИЯТ 02.07.2024, 09:10
Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолатга ойдинлик киритилди

Ижтимоий тармоқлар ҳамда ахборот сайтларида электр энергияси истеъмоли нотўғри ҳисобланаётгани ҳақида хабарлар ва буни бошқа истеъмолчилар томонидан ўз маълумотлари асосида тасдиқловчи шарҳлар эълон қилинди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур ҳолатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

“Айни кунда бутун республикамиз бўйлаб электр энергияси ҳисобини юритаётган “Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизими ” (АСКУЭ) томонидан автомат равишда истеъмол қилинган электр энергиясини ҳар бир истеъмолчи билан ҳисоблашнинг суткалик, ойлик ва йиллик назоратини олиб боради ва буни шаффоф равишда ҳар бир фуқаро кузатиб бориш имкони яратилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бундай хабарларниг келиб чиқишининг асосий сабаби айрим тўлов тизимларининг “Ҳудудий электр тармоқлар” АЖ билан келишмаган ҳолда, гўёки истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида маълумотлар чиқарилганлиги сабабли кўплаб истеъмолчиларда мана шундай тушунмовчиликлар юзага келган.

Истеъмолчилар томонидан кунлик истеъмол сифатида кўрсатилган кўрсаткичлар айнан суткалик истеъмол кўрсаткичлари эканлигини маълум қиламиз.

Истеъмолчилардан электр энергияси ҳисоби кўрсаткичлари тўғрисида аниқ ва тўғри маълумотларни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг расмий веб-сайтидага “ Шахсий кабинет " орқали олишларини тавсия қиламиз“, - дейилади хабарда.

“Шахсий кабинет”га кириш учун қўлланма.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1