1

Фуқароларнинг осойишталигини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғи белгиланмоқда

ЖАМИЯТ 02.07.2024, 10:24
Фуқароларнинг осойишталигини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғи белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳада атроф табиий муҳитга шовқин орқали зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари, аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат органларининг ваколатлари белгилаб қўйилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган ҳаракатларнинг қатъий рўйхати тасдиқланмоқда, шунингдек фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғи белгиланмоқда.

Фракция аъзоси Турганбай Хожаназаров қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда аҳолининг қулай табиий муҳитда ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларнинг саломатлиги ва осойишталигини ҳар қандай зарарли шовқинлар таъсиридан ҳимоя қилишга хизмат қилиши, бу ўз навбатида партия дастурий мақсадлари сайловолди дастурларидаги бош ғоя ҳисобланмиш фуқароларнинг соғлиғини сақлаш, уларнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлишлигини таъминлаш каби мақсадларга ҳамоҳанг эканлиги қайд этилди.

Мажлис сўнггида қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1