АсосийJamiyat

Озодбек Назарбеков кийим дўкони рекламасида кўриниш берди

'Озодбек Назарбеков кийим дўкони рекламасида кўриниш берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда маданият вазири Озодбек Назарбеков кийим дўконини реклама қилиб чиқди. Мазкур ҳолат тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, қонунбузилиш эканлиги таъкидланмоқда.

Рақобат қўмитаси томонидан ҳолат юзасидан “Реклама тўғрисида”ги қонун доирасида ўрганиш ишлари олиб борилаётганини айтилди.

-Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг асосий вазифаларидан бири мамлакатимизда реклама соҳасига оид қонунчиликни назорат қилиб бориш ҳисобланади.

Юқоридагиларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида”ги Қонуни доирасида ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз, - дейилади қўмита баёнотида.

    Бошқа янгиликлар