АсосийJamiyat

Ўзбеклар учун Болгариядан маоши 1300 доллар бўлган ишлар таклиф этилмоқда

'Ўзбеклар учун Болгариядан маоши 1300 доллар бўлган ишлар таклиф этилмоқда'ning rasmi

Ўзбеклар учун Болгариядан маоши 1300 доллар бўлган ишлар таклиф этилмоқда. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби эълон берди.

Талабгорлар қуйидаги соҳаларга таклиф этилади:

  •  ғишт терувчи (каменщик);
  •  ташқи қоплама монтажчиси (монтажник навесных фасадов);
  •  алюминий ромларни ўрнатиш (установщик алюминиевых оконных рам).

️Номзодлар учун талаблар:

Ғишт терувчи:

  • Метал конструкциялар учун ғишт териш тажрибаси;
  • Пойдевор, юк кўтарувчи девор ва бўлаклар, устун, камар, тонозларни қуриш малакаси;
  • конструкциялар учун префабрик темир-бетон элементларини бирлаштириш.

 

Ташқи қоплама монтажчиси:

  • фасад керамикаси - ламенам, алюминий-пластмасса композит материаллар билан ишлаш тажрибаси.  

Алюминий ромлар ўрнатиш мутахассиси:

  • дурадгорлик соҳасида тажриба;
  • дераза ва ойна ўрнатиш тажрибаси.

Умумий талаблар:

  • оилали, 25-35 ёшдаги эркаклар;
  • рус тилини билиш;
  • судланмаган;
  • соҳада камида 5 йиллик тажриба.

 

Қайд этилишича, яшаш жойи, авиачипта, иш рухсатномаларини рўйхатдан ўтказиш, овқатланиш иш берувчи ҳисобидан қопланади.

 

 

    Бошқа янгиликлар