АсосийJamiyat

Тошкент аэропорти учиб кетиш зали ёнида ёнғин юз берди

'Тошкент аэропорти учиб кетиш зали ёнида ёнғин юз берди'ning rasmi

Маҳаллий вақт билан соат 11:20 да Тошкент халқаро аеропорти вокзал олди майдонида янги “Терминал” кафесида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига зудлик билан аэропорт ва шаҳар ўт ўчириш бўлимлари етиб келган.  

Ёнғин соат 11:47 да ўчирилган. Ёнғин натижасида 5 кв.м майдонга зарар етказилган. Жабрланганлар йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ошхонадаги кичик ёнғин сабаб бўлган.

Тошкент халқаро аэропорти нормал режимда ишламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар