АсосийJamiyat

Қуйи Чирчиқда аёл эрини чойнак билан уриб ўлдирди

'Қуйи Чирчиқда аёл эрини чойнак билан уриб ўлдирди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида аёл шаърий никоҳидаги эрини чойнак билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда “Millar” дастурида хабар берилди.

Ҳолат 2024 йилнинг февраль ойида юз берган. Турмуши давомида эр-хотин жанжаллашиб қолган. Аёл жаҳл устида чойнак билан эрининг бошига урган. Шундан сўнг ўткир тиғли жисм билан унга ўта оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда эркак воқеа жойида вафот этган.

Экспертиза хулосаларига кўра, аёл жиноятни ақли норасо ҳолда содир этган. Унинг қилмишида жиноят таркиби йўқлиги учун жиноят иши тугатилган.

Аёл руҳий шифохонага ётқизилган. Унга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси бекор қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар