АсосийJamiyat

Навоийда ўнга яқин киши вояга етмаган қизни зўрлагани айтилди

'Навоийда ўнга яқин киши вояга етмаган қизни зўрлагани айтилди'ning rasmi

Маҳаллий ОАВда Навоийда вояга етмаган қизни ўнга яқин киши зўрлагани, улардан бири шу ишни тергов қилган терговчи эканлиги ҳақида хабар тарқалди.

Навоий шаҳар прокуратураси томонидан вояга етмаган қиз билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 128-1-моддаси (Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида 1 нафар шахс қамоққа олинган.

Содир этилган қилмиш жинсий жиноятлар тоифасига тегишли бўлганлиги сабабли бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар