Ижтимоий тармоқларда электр энергияси учун тўловларда ҳисобга икки баробар пул ҳисобланаётгани тўғрисида хабар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, айни пайтда тўлов тизимлари билан боғлиқ техник носозлик кузатилганлиги сабаб тўлов амалга оширилганда истеъмолчи балансида тўлов қолдиғини кўпроқ кўрсатиш кузатилмоқда.
Айни пайтда биллинг тизими орқали электр энергияси учун тўловлар хатоликсиз қабул қилинмоқда ҳамда баланс қолдиқлари тўғри шакллантирилмоқда.
Тез фурсатларда носозликлар бартараф этилади.