Қамчиқ довонида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақида “Қамчиқавтойўл” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 14 июль куни соат 18:00 да Гулистон — Бўка — Ангрен — Қўқон ва Андижон орқали Ўш автомобиль йўлининг 258,5 километрида содир бўлган. Тошкент — Водий йўналишида ҳаракатланаётган Isuzu ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Оқибатда, юк машинаси бетон тўсиққа урилган ва унда ёнғин келиб чиққан.
ФВБ ўт ўчирувчилар бўлинмаси томонидан ёнғин ўчирилган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган, ҳалок бўлмаган. Ҳозирда довонда автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.