АсосийДунё

“Она тилингда пичирлаб гаплашма, ҳуштак чалма!”

Муҳожирларни Россияга мослаштириш курси тайёрланди.

'“Она тилингда пичирлаб гаплашма, ҳуштак чалма!”'ning rasmi

“Она тилингда пичирлаб гаплашма, ҳуштак чалма!”— муҳожирларни Россияга мослаштириш курси тайёрланди. Бу ҳақда  “Коммерсант” нашри хабар берди. 

Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирлари учун мослашув курси Миллий ишлар федерал агентлиги томонидан ишлаб чиқилган. Курс миграция ва меҳнат қонунчилиги, шунингдек, Россияда ўзини тутиш қоидалари бўйича 70 дақиқалик маърузадан иборат, дейилади хабарда.

Курсни ишлаб чиқиш ўтган кузда якунланган. Калининград, Москва, Перм, Краснодар ва Якутияда синовдан муваффақиятли ўтказилгани ҳақида маълумот берилди. 

Курснинг биринчи қисмида мигрантларга Россияга кириш ва бўлиш тартиби, патент олиш ва меҳнат шартномасини тузиш қоидалари ҳақида батафсил маълумот берилган. "Норасмий хулқ-атвор асослари" қисмида эса мигрантларга "Россияда одат бўлганидек" ўзини тутиши кераклиги айтилади.

Бошқа янгиликлар