Трамп Зеленский билан телефон орқали гаплашди. Бу ҳақда Замон.уз хабар берди.
“Президент Зеленскийдан мени қўллаб-қувватлагани учун миннатдорман, чунки мен АҚШнинг кейинги президенти сифатида тинчлик ўрнатаман ва кўп одамларнинг ҳаётига зомин бўлган урушни тугатаман. Ҳар икки томон бирлашиб, зўравонликка барҳам берадиган ва фаровонликка йўл очадиган келишувга эришиши мумкин”, — деб ёзган Трамп Тruth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
“Мен Доналд Трамп билан уни Республикачилар партиясидан президентликка номзод сифатида кўрсатилгани билан табриклаш ва Пенсилваниядаги даҳшатли суиқасдни қоралаш учун гаплашдим. Мен унга шижоат ва келажакда мутлақ хавфсизлик тиладим”, — дея қайд этди Зеленский Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Украина президенти, шунингдек, Трамп билан юзма-юз учрашувда қандай ҳаракатлар дунёни адолатли ва чинакам барқарор қилиши мумкинлигини муҳокама қилишга келишиб олганини қўшимча қилди.